22 июнь, пайшанба куни Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 4 нафар шахс тан жароҳати олган, бир киши вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3833 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 1201 тасини қўпол турдаги, 13 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 22 июнь куни жами 1117 та қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 664 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 453 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этди.
Изоҳ (0)