GM Uzbekistan компанияси яқин тўрт йил ичида иккита янги енгил автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. «Жаҳон» агентлиги ахборотига кўра, бу 2021 йилга қадар мўлжалланган Автомобильсозлик соҳасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган.
«Афсуски, автозавод 2020 ва 2021 йиллардан бошлаб ишлаб чиқарилиши кутилаётган моделлар номини маълум қилмаяпти», — деб ёзади агентлик.
Бироқ, ишлаб чиқариш кўрсаткичларига асосланиб хулоса қилинса (моделларнинг бири йилига 46 минг дона, иккинчиси эса 43 минг дона ишлаб чиқарилиши кутилмоқда), бу Captiva ёки Malibu каби премиум авто эмас, балки C таснифига оид янги седанлар ёки бюджет вариантидаги автомобиллар бўлиши мумкин.
Агентликнинг қўшимча қилишича, ҳар иккала лойиҳанинг умумий қиймати 270 миллион доллардан зиёд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Chevrolet Tracker’ни ишлаб чиқариши ва уни Ўзбеистон Президенти Шавкат Мирзиёев синаб кўргани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)