Беларусь пойтахти Минскда Мустақиллик кунига бағишланган параднинг бош репетициясига йўл олган танк метронинг «Московская» бекати ҳудудида дарахтга бориб урилди ва фонарь устунини йиқитди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Танкка зарар етгани билдирилмоқда.
Ўткинчилар учун юз берган воқеа дарров селфига тушиш учун сабабга айланди.
Изоҳ (0)