АҚШда Марказий разведка бошқармаси ходимларидан бир гуруҳи вендинг автоматлардан ҳамкасблари ўргатган схема ёрдамида газак ва ширинликлар ўғирлагани маълум бўлганидан сўнг ишдан бўшатилган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Умумий зарар 3 минг доллардан ошди. Ҳодиса 2013 йилда содир бўлган, бироқ бу ҳақдаги маълумотлар ахборот эркинлиги ҳақидаги қонунга мувофиқ энди ошкор этилди.
МРБнинг бир неча ёлланма ходими 2012—2013 йилларда интернетдан узиб қўйиб ва FreedomPay тизими ёрдамида тўлов қилиб, вендинг қурилмасидан егуликлар ўғирлаган. Тўлов амалга оширилган ҳисоб-рақамлар эса бўм-бўш бўлган.
Автоматлар эгалари маҳсулотлари йўқолаётганини пайқаганидан сўнг кузатув камералари ўрнатди. Камералар егуликларни ўғирлаётган МРБ жосусларини қайд этди.
Қўлга олинган ходимлар айбига иқрор бўлди ва ишдан бўшатилди. Ўзи автоматлардаги камчиликдан фойдаланган ва ҳамкасбларига бу ҳақда ҳикоя қилган «егулик хакерлари» раҳбари ҳам фош этилди.
Изоҳ (0)