Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2017 йил 20 июнь тахминан соат 17:30 да вояга етмаган Низомиддин Абдулхаев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида калит танлаш йўли билан ўзганинг уйига кирган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Низомиддин Абдулхаев Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган фуқаро Умарбек Бахтиёровга тегишли хонадон эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, 3 миллион 460 минг сўм миқдордаги пул маблағларини ўғирлаган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Изоҳ
Асосий янгиликлар