Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тегишли қарор Президент томонидан 23 июнь куни имзоланди.
Бу мансабни илгари Ином Мажидов эгаллаб турган эди — эндиликда у олий ва ўрта таълим вазири лавозимида ишламоқда.
Набиев Дилмурод иқтисодиёт фанлари доктори ва профессор унвонларига эга.
Изоҳ (0)