Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистондаги барча масжидларда ҳайит намозини ўқиш вақтлари белгиланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Фото: PressPhoto.uz / ҲСА / «Дарё»

Фото: PressPhoto.uz / ҲСА / «Дарё»

Жумладан, Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози 2017 йил 26 июнь, душанба куни эрталабки соат 05:05 да ўқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистон Президентининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарори эълон қилингани, унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2017 йил 26 июнни дам олиш куни деб белгилаш ва Ўзбекистонда кенг миқёсда байрам сифатида нишонлаш ҳақида кўрсатма берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар