22 июнь куни Москвада канализацион коллекторда иш олиб борилаётган чоғда беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, фавқулодда хизматлардаги манбаларига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Воқеа шаҳарнинг Кунцево туманида рўй берди.
Тергов қўмитаси уч киши ҳалок бўлганини билдирмоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ишчилар метандан заҳарланган.
«Газ пайвандлашга мўлжалланган газ баллонидан сизиб чиққан», — маълум қилди фавқулодда хизматлар вакили.
Изоҳ (0)