Греция ташқи ишлар вазирлиги Истанбулдаги Аё София музейида Қуръон ўқилиши ва ибодат қилинишини қоралади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз Туркия дин ишлари идораси бошлиғи иштирокида Аё Софияда Қуръон ўқилиши ва ибодат қилинишини қоралаймиз. Бу Туркия давлат телевидениеси орқали трансляция қилинди», — дейилади баёнотда.
Аё София Византия империяси даврида қурилган бўлиб, дастлаб христиан собори вазифасини бажарган. 1453 йили Истанбул Усмонлилар қўлига ўтгач, у масжидга айлантирилган, 1935 йилдан эса музей ҳисобланади. 1985 йили Аё София ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Изоҳ (0)