Солиқлардан бўйин товлашда айбланаётган «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 31 июль куни Испания суди олдида жавоб беради. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар берди.
Роналдунинг солиқлардан қолиб кетган қарзи 14,7 миллион еврони ташкил қилиши айтилган. Футболчининг ўзи буни инкор қилаётган бўлса-да, қандай қилиб қолдиқ сумма чиқиб қолганини судга тушунтириб бериши керак бўлади.
Айни пайтда Конфедерациялар кубоги сабаб Португалия термаси билан Россияда бўлиб турган футболчи унга Испанияда жиноятчилардек муомалада бўлаётганидан нолиб интервью берганди.
Изоҳ (0)