Баҳрайн парламенти 20 июнь куни ОАВ тўғрисидаги қонунга киритилиши таклиф қилинган ўзгартишни қабул қилди. Унга кўра, қироллик ҳудудида Исроил капитали иштирокидаги матбуот ва ОАВ маҳсулотлари, шунингдек, фильмлар тарқатилиши, сотилиши ва намойиш этилиши тақиқланади. Исроиллик актёрлар иштирокидаги фильмлар ҳам тақиққа тушди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, бу билан кўпгина араб давлатлари сингари Фаластин ҳудудларининг оккупация қилингани боис Исроил билан ҳеч қандай муносабатлар ўрнатмаган Баҳрайн ушбу позицияси ўзгармаслигини тасдиқламоқчи.
Баҳрайнда йирик яҳудий жамоаси истиқомат қилади, ушбу жамоа вакиллари қироллик ҳукумати, парламенти ва йирик компанияларда яхши лавозимларни эгаллайди. Мамлакатда яҳудий музейи ва синагогалар мавжуд. Шу боис Баҳрайн араб давлатларининг Исроил билан муносабатларини яхшилашга қарши курашувчи араб ташкилотлари томонидан тез-тез танқид остига олинади. Айниқса май ойида Манамада ўтган ФИФА конгрессида Исроил вакиллари иштирок этганидан сўнг мамлакат бундай ташкилотлар томонидан кескин танқид қилинди.
Изоҳ (0)