20 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германиянинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазир жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби, собиқ федерал канцлери Гельмут Коль вафот этганлиги муносабати билан самимий таъзия билдирди ва элчихонада очилган ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Элчи Наитҳарт Хёфер-Виссинг ўз навбатида Шавкат Мирзиёевга Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер номига йўлланган мактубда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда бутун Германия халқига билдирилган ҳамдардлик ва далда учун миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)