WSB финалига қадар етиб келган Astana Arlans ва Cuba Domadores жамоалари финални 15 июль куни Қозоғистонда ўтказади. Бу ҳақда мусобақа расмий сайти хабар берди.
Astana Arlans гуруҳ босқичида Uzbek Tigers устидан 4:1 ҳисобида зафар қучган, Тошкентда эса 1:4 ҳисобида енгилганди. Якунда қозоғистонлик боксчилар финалга қадар етиб келди. Cuba Domadores жамоаси эса Самарқанддан 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтиб, ўз рингларида Uzbek Tigers’ни 5:0 ҳисобида таслим қилганди.
Ҳозирга қадар ҳар икки жамоа WSB олтин медалларини икки мартадан қўлга киритган. Еттинчи бор ўтказилаётган мусобақада ғолиб чиққан жамоа чемпионлик борасида якка пешқадамга айланиб олади.
Бир йил муқаддам ҳам мазкур икки клуб финалга қадар етиб келган бўлиб, ҳал қилувчи жангни Тошкентда ўтказган, унда кубалик спортчилар ғалаба қозонганди. Ўшанда ўзбекистонлик боксчилар ўз юришига ярим финалда якун ясаган бўлса, бу йил чорак финалдан ўта олмади.
Изоҳ (0)