Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 13-тур беллашувлари «Бунёдкор» стадионидаги ўйин билан ниҳоясига етди. Мазкур тур Вадим Абрамовнинг дебют ўйиндаги мағлубияти билан старт олиб, «Пахтакор»нинг мағлубияти билан давом этганди.
Тошкентда кечган «Бунёдкор» — «Қўқон-1912» ўйинида мезбонлар зафар қучди. Ҳар икки гол Достон Ҳамдамов томонидан урилди. Меҳмонлардан Носир Отақўзиев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, қўқонликлар бунга қадар 104 кундан буён мағлубият нима эканини билмай келаётганди.
Мазкур ғалаба «Бунёдкор»ни турнир жадвалида 12-ўринга олиб чиқди. Қўқонлик футболчилар 2-ўринга кўтарилиб олиш имкониятини вақтинчалик йўқотди.
Ўзбекистон Олий лигаси 13-тур беллашуви 16 июнь, жума
Изоҳ (0)