1970 йилларнинг охирида Руминиядаги Жамана қишлоғининг аҳолиси ўз уйларини қолдириб, давлат тўлаган бадал пули ҳисобига мамлакатнинг турли ҳудуларига кўчиб кетишган. Аҳолининг кўчиб кетишига қишлоқ ҳудудидан катта миқдорда топилган миснинг қайта ишланиши сабаб бўлган, деб хабар берди TJournal.
Водий тўғон билан «беркитилган» бўлиб, қишлоқ кўлида чиқинди ҳамда шлак йиғила бошлаган. Қизарган заҳарли сувнинг даражаси ҳар йили бир метрга кўтарилмоқда.
Йигирмага яқин одам водийда яшашга қолган, бироқ улар тоғ ёнбағри томон секин-аста кўчиб ўтишга мажбур бўлмоқда.
Ҳозирга қадар маҳаллий қабристон ва черков сув остида қолишга улгурган.
Изоҳ (0)