Дунёнинг бой ва машҳур одамлари ҳам баъзида метродан фойдаланади ва халққа кўпроқ яқинлашади. Уларнинг ер ости жамоат транспортидан фойдаланиши сабаблари турли-туман. Бу улардан баъзилари учун одатий ҳол, бошқалари учун навбатдаги пиар, яна бошқаси учун эса узундан-узоқ тирбандликдан қутулишнинг ягона йўли.
«Фотошедеври» осмондан ерга, аниқроғи ер остига тушган ана шундай юлдузлар суратлари жамланмасини тақдим этди.
Арнольд Шварценеггер мамнуният билан Москва метросидан фойдаланди.
Тирбандликлар Николай Басковни ҳам метродан фойдаланишга мажбур қилди.
Эвелина Блёданс метрода ҳам вақтини беҳуда сарфламайди.
Анастасия Волочкова метронинг ноёб меҳмонларидан бири
Жейк Жилленхол Нью-Йорк метросини энг яхши транспорт воситаси деб ҳисоблайди.
Брэдли Купер поездини кутмоқда
Афсонавий Мерилин Монрони ҳам метрода учратишган.
Kиану Ривз метрополитеннинг доимий йўловчиси. У доим аёллар ва қарияларга жой бериши ҳақида миш-мишлар тарқалган.
Сара Жессика Паркер турмуш ўртоғи ва ўғли билан метрода хотиржам кетмоқда.
Мерил Стрип ҳам аввал метрони хуш кўрган.
Хью Жекман Нью-Йоркнинг бир ҳудудидан бошқасига тезроқ етиб олишнинг бошқа усулини билмайди.
Ким Кардашян метрога тушган заҳоти Instagram’даги аккаунти учун янги суратлар олмоқда.
Жессика Альба эса метрополитенда ўзини жуда табиий тутади.
Мадоннани метрода учратиш жуда осон. Ахир қўшиқчи шу усул ёрдамида пиар қилишни хуш кўради.
Бу чиройли аёл Рианна эканлигини англаш учун моҳир изқувар бўлиш шарт эмас.
Оливия Уайлд эса бу ерга қандай тушиб қолганини тушунмаётган кўринади.
Изоҳ (0)