Профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентга қайтиб келди. «Sports.uz» нашри боксчи қандай кутиб олингани борасида фотогалерея тақдим этди.
Эргашев ўзининг сўнгги жангини тожикистонлик спортчига қарши ўтказиб, 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратганди. У кейинги жангини 4 август куни АҚШда ўтказади.