Австралия ушбу мамлакатда бошпана топиб, тақдим этилган лагердаги шароитлардан норози бўлган қарийб икки минг муҳожирга товон пули сифатида 53 миллион доллар тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Лагерь Папуа-Янги Гвинеядаги Манус оролида жойлашган.
Яқин Шарқдан келган муҳожирлар оролда 2012–2016 йилларда турган. Уларнинг манфаатини ҳимоя қилаётган Slater&Gordon юридик фирмаси адвокатларининг сўзларига қараганда, оролда турган пайтида муҳожирлар жисмоний ва психологик жароҳатлар олган.
Австралия ҳукумати муҳожирлар ёмон шароитда яшагани ҳақидаги айбловларни инкор қилди, аммо Мельбурнда суд бошланишидан бир неча соат муқаддам ихтилофни суддан олдин бартараф қилиш таклифи билан чиқди. Австралия бу ишни суд харажатларини қисқартириш учун амалга оширди, негаки суд харажатлари 20 миллион долларни ташкил қилди.
Изоҳ (0)