10 июнь куни тахминан соат 12:10 ларда Илҳом Ўролов Олмазор тумани ҳудудида Индира Қурбонованинг олдига келиб, унинг қўлидаги баҳоси 300 минг сўмлик iPhone 4S телефонини тортиб олмоқчи бўлган пайтда Олмазор тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 166-моддаси 1-қисми (ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишга суиқасд этиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)