Евро—2016 кашфиётларидан бири бўлган Исландия термаси ЖЧ—2018 саралашида Хорватияни мағлуб этиб, гуруҳ етакчи билан тенглашиб олди. Ўйиндаги ягона гол 90-дақиқага келиб киритилди.
Исландия ортда қолган олти турнинг фақатгина 1 тасида — Загребда Хорватияга имкониятни бой берганди. Шунингдек улар илк турда Киевда дуранг ўйнаган. Қолган барча учрашувларда викинглар ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлган.
Мазкур турда Украина ва Туркия терма жамоалари ҳам 3 очкога эга чиқди. Турклар Косовада йирик ғалабага эришган бўлса, Украина Тампере шаҳрида ғолиб бўлди.
Саралаш гуруҳлари орасида 6-турдан кейин энг қизиқарли вазият айнан «I» гуруҳида бўлиб турибди. Бу зонада бир эмас, тўрт мамлакат Россия мундиали учун имкониятларини сақлаб турибди.
ЖЧ—2018. Саралаш «I» гуруҳи. 6-тур 11 июнь, якшанба
Изоҳ (0)