Исроиллик олимлар қай бири организм учун фойдаларироқ эканлигини аниқлаш учун 2 ой давомида кўнгиллиларни қора ва оқ нон билан озиқлантириб келди. Бу ҳақда «Наука» хабар бермоқда.
Вейсманн институти тадқиқотчилари ўтказган тажриба давомида 10 киши бир ой давомида асосан қора, яна 10 киши эса оқ нон еди. Кейин улар алмашиб, бир ой давомида ноннинг бошқа хилини тановул қилди.
Натижалар тадқиқотчиларни ҳайратга солди: кўнгиллиларга нонли парҳез турлича таъсир қилди. Кимдир қора нон еганда ўзини яхшироқ ҳис этди, яна кимдир оқ нон. Шуниси ҳам борки, маҳсулотнинг икки хили ҳам микрофлорани ўзгартирмади.
Олимлар бунинг сабабини ҳозирча изоҳлаб беролмаган бўлса-да, крахмал, глюкоза ва бошқа углеводлар қайта ишланиши учун жавоб берадиган микрофлора микроблари фаолиятида фарқ мавжудлигини тахмин қилмоқда
Изоҳ (0)