ЖЧ—2018 саралаш босқичидан жой олган Эрон — Ўзбекистон ўйинини бугун уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид Ал-Каф бошқариб боради.
«Championat.asia» нашрининг маълумот беришича, Саид Ал-Каф бунга қадар ўзбекистонликлар иштирокидаги учта беллашувда ишлаган ва уларнинг барчасида рақиб томон ғолиб чиққан.
Самвел Бабаян мураббийлик қилган ва Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмаган Ўзбекистон U23 терма жамоаси 2016 йил Осиё чемпионатида Ироқдан 2:3 ҳисобида енгилганди. Ўша учрашувни айнан уммонлик ФИФА рефериси бошқариб борган.
Сардор Рашидовнинг голи «Ал-Жаиш»га «Насаф» устидан ғалаба тортиқ қилган ва Чемпионлар лигасига адашиб чиқиб қолган «Ат-Таавун» Тошкентнинг «Локомотив» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этган ўйинларда ҳам Ал-Каф ҳакамлик қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши бугун бўлиб ўтадиган ўйини Тошкент вақти билан 21:45 да Саид Ал-Кафнинг ҳуштаги билан старт олади.
Изоҳ (0)