Эроннинг Деҳбарез шаҳрида полиция ИШИД террорчи гуруҳи билан алоқаларда гумонланаётган тўрт қуролли кишини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хурмузгон вилояти полицияси вакили Азизулло Маликийнинг сўзларига қараганда, уларнинг ёнидан тўрт қурол бирлиги, юздан ортиқ ўқ ва портловчи моддалар топилган. Икки кишининг ёнидан чет эл паспортлари топилган.
Қуролли шахслар ўтган ҳафта уюштирилган ҳужумларга алоқадорлиги тахмин қилинмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)