Украинанинг Днепр шаҳрида поезд трамвай билан тўқнашиб кетди. Трамвай ичида одамлар бор эди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Айтилишича, состав орқага силжиётган пайтда трамвай бекатда йўловчиларни тушираётган эди. Трамвай ҳам кутилмаганда ҳаракатлана бошлагани учун тўқнашув рўй берди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, трамвай светофорнинг тақиқловчи сигналига қарамасдан ҳаракатни бошлагани тўқнашувга сабаб бўлган.
ЙТҲ чоғида трамвай вагонларида 30 киши бор эди. Темир йўл хизмати ходими ҳалок бўлди. Трамвай ҳайдовчиси ҳам жиддий жароҳат олди. Йўловчилар зарарланмади.
Изоҳ (0)