«Islom.uz» муштарийларидан бирининг яна бир саволига жавоб берди.
«Инсон Оллоҳга берган ваъдасида тура олмай, ваъдани бузиб қўйса, 3 кун рўза тутиши керак ёки мискинни 1 кун оқатлантириши керак, шундайми?» — дейилади саволда.
Нашр маъмурияти унга қуйидагича жавоб қилди: «Аввал 10 та мискинни таомлантириш керак, агар унга қодир бўлмаса, рўза тутилади».
Шунингдек, ушбу муштарийнинг «Биламизки, рўза тугагандан кейин 6 кун яна рўза тутса 1 йил тутган савобини олади. Шу 6 кунлик рўзада ўша ваъданинг рўзасини деб ният қилса ҳам бўладими?» саволига «Бўлмайди», — дея жавоб берди.
Изоҳ (0)