Испания вазирлар маҳкамаси Лондондаги теракт чоғида ҳалок бўлган мамлакат фуқаросини ўлимидан сўнг Фуқаролик хизматлари учун катта хоч ордени билан мукофотлашга қарор қилди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
39 ёшли банк ходими Игнасио Эчеверриа ҳужумчилардан ўзини скейтборд ёрдамида ҳимоя қилишга уринган эди. Аммо у йиқилганидан сўнг террорчилар уни ўлдирган.
Муқаддам банк ходимига Британия полициясининг ўқи теккани боис у ҳалок бўлгани ҳақидаги гаплар матбуотда тарқалган эди. Аммо Лондон полицияси бу айбловларни инкор қилди.
Изоҳ (0)