• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЖЧ—2018. Ўзбекистон ва унинг рақиблари ўртоқлик ўйинларига қандай эътиборда бўлди?

    12—13 июнь кунлари ЖЧ—2018 саралашининг «А» гуруҳидан жой олган мамлакатлар 8-тур учрашувида майдонга тушади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    ЖЧ—2018. Саралаш «А» гуруҳи. 8-тур 12 июнь, душанба

    Эрон — Ўзбекистон

    13 июнь, сешанбаСурия — ХитойҚатар — Жанубий Корея

    Фото: ФИФА

    Фото: ФИФА

    Эрон — Ўзбекистон

    Цикл якунига яна 3 та тур қолгани инобатга олинса, 8-турдан кейин бир қатор масалалар ўз ечимини топиши мумкин. Биринчи галда эътибор Эрон термасига қаратилади. Форслар Ўзбекистонни мағлуб этиб, Россия мундиали учун чиптани муддатидан олдинроқ ҳал қилиш имкониятига эга.

    Ўзбекистон ва Эрон термаларининг 2016 йил 6 октябрь куни Тошкентда кечган ўйинида мезбонлар рақиб дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба бера олмай, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.

    12 июнь кунги беллашув Тошкент вақти билан 21:45 да старт олади. Бу Рамазон ойининг давом этаётгани билан боғлиқ ҳолат. Учрашувнинг «Озоди» стадионида ўтиши, ўзбекистонликларга яхшигина босим бўлиши ката эҳтимол. Кейруш жамоаси учун тарихийга айланиши кутилаётган беллашувни томоша қилиш истагида бўлганлар, табиийки, стадионни тўлдиради.

    Португалиялик мутахассис Ўзбекистонга қарши тайёргарликни ҳаммадан олдинроқ бошлаб, ҳатто таркибга жалб этилган футболчилар номига ҳам ойдинлик киритиб бўлганди (Самвел Бабаян салкам бир ойдан кейин «тилга кирди»). Тайёргарлик Австрияда олиб борилди. Делегация 4 июнь куни Подгорица шаҳрида Черногорияга қарши саф тортиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    4 июнь, якшанба

    Черногория — Эрон 1:2

    Голлар: Сардор Азмун, 10 (0:1). Стеван Йоветич, 32 (1:1). Сардор Азмун, 60 (1:2).Четлатиш: Муртазо Пурлиганжий, 81 (Э).

    Черногория: Даниел Петкович — Небойся Косович, Марко Янкович, Стеван Йоветич, Зарко Томасевич, Фатош Бечирай, Вукан Савичевич, Стефан Савич, Эмраҳ Климента, Владимир Йовович, Марко Шимич.

    Эрон: Алиризо Бийронванд — Рамин Ризоиён, Муртазо Пуралиганжий, Пежман Мунтазирий, Саид огаҳий, Саид Иззатуллоҳий (Иззатуллоҳ Пургаз, 75), Эҳсон Ҳожсафий (Али Каримий, 38), Ашкан Дежага (Ризо Ғучаннажод, 46), Меҳди Туробий, Карим Ансарифард (Милад Муҳаммадий, 46), Сардор Азмун (Эҳсон Паҳлавон, 66).

    Нега айнан Черногория?

    Шарқий Осиё мамлакатлари ёки Форз кўрфази атрофида жойлашган жамоалардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон термаси намойиш қиладиган ўйин Европанинг марказий, шимолий ва шарқий қисмида жойлашган жамоалар ўйинига анчагина ўхшаб кетади. Катта эҳтимол билан форслар бу жиҳатни инобатга олди. Айтайлик, Эрон Озарбайжон, Арманистон ёки Грузия каби термалар билан рақобатлашишни истаса, бунинг уддасидан чиқа оларди. Аммо Кейруш каби ўз олдига юқори мақсад қўядиган мутахассис жамоасига буни раво кўрмади ҳамда юқорида айтилган ўйин услубининг нисбатан ёрқинроқ вакили бўлган Черногорияни танлаб олди.

    Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йилнинг 25 март куни Черногория билан куч синашган бўлиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ягона гол 90-дақиқада Вукчевич томонидан урилган.

    Сафарда тўп суришига қарамай, форслар Сардор Азмуннинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди. Қишда «Севилья» сафига бориб қўшилган ва кетма-кет ўйинларда «Реал» дарвозасига 2 та гол урган Йоветич жавоб голига муаллифлик қилди.

    Ўзбекистон терма жамоаси танлаб олган рақибни эса Эронга ўхшатиб бўлмайди. 12 июнь кунги жамоа Индонезия, Вьетнам ёки ҳеч бўлмаганда Гонконг билан дуч келганида эди, Таиланд номзодини тушунса бўларди. Аммо гап Эрон билан ўйин ҳақида кетаётган бир пайтда, Таиланд варианти у қадар мос бўлмаслиги мумкин.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    6 июнь, сешанба

    Ўзбекистон — Таиланд 2:0

    Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов, 67 (1:0). Сардор Рашидов, 90+2 (2:0).

    Ўзбекистон: Александр Лобанов — Станислав Андреев, Егор Кримец, Отабек Шукуров, Акмал Шораҳмедов, Азиз Ҳайдаров (Мурод Холмуҳаммедов, 81), Вадим Афонин, Сервер Жепаров (Темурхўжа Абдухолиқов, 61), Марат Бикмаев (Сардор Рашидов, 51), Жалолиддин Машарипов (Элдор Шомуродов, 46), Игорь Сергеев (Александр Гейнрих, 65).

    Таиланд: Синтхавичаи Хатхаираттакул — Сирод Чаттонг, Кевин Диромрам (Чутипон Тонтай, 61), Панса Хемвибун, Чалермпонг Кердкаев, Нарубадин Вираватнодом (Путтинан Ваннасри, 70), Титипан Пуангжан (Пирадол Чамрасами, 79), Танабун Кесарат, Санрават Дечмитр (Тиратеп Винотай, 61), Бордин Пала (Рунгрут Пумичантук, 82), Нурул Сриянкем.

    Ўзбекистон термаси жамоаси 11 ноябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик сифатида ҳам бўлажак рақибидан фарқ қилувчи жамоа — Иордания билан куч синашган ва Сергеевнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Тўрт кундан сўнг Сеулда кореяликлар 2:1 ҳисобида муваффақият қозонган.

    Сурия — Хитой

    Мамлакатдаги беқарор вазиятга қарамай, Сурия терма жамоаси саралаш давомида илиқ таассурот қолдириб келди. Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб этилгани, Эрон ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда дурангга эришилгани инобатга олинса, сурияликлар плей-оффга йўлланма берувчи 3-поғонадан умидини узмаган.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    Хитойга қарши сафар ўйинида Сурия 1:0 ҳисобида ғолиб чиққан. 13 июнь куни буни Малайзияда ҳам такрорлашнинг имкони бор. Мазкур беллашув Ўзбекистон терма жамоаси учун катта аҳамият касб этади. Боиси айнан шу икки мамлакат Самвел Бабаяндан 3-ўринни тортиб олиш учун даъвогар ҳисобланади.

    Сурия Хитойга қарши ўйин олдидан Японияда меҳмон бўлди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижага имзо чекди. Япония, Эрон, Жанубий Корея билан бемалол дуранг ўйнайдиган, истаса Ўзбекистонни мағлуб эта оладиган жамоада потенциал кўриниб турибди. Хитой билан ўйин олдидан Япониянинг танлаб олингани уй учрашувларини ўз майдонида ўтказа олмайдиган Сурия термаси-да бўлажак ўйинларга тайёргарлик масаласига жиддий эътибор қаратганини кўрсатади.

    7 июнь, чоршанба

    Япония — Сурия 1:1

    Голлар: Мардик Мардикиан, 48 (0:1). Конно, 59 (1:1).

    Марчелло Липпи мураббийлик қилаётган Хитой эса спаринг рақиб сифатида Филиппин термасини танлади. Бу билан италиялик мутахассис жамоа ўйинини шакллантиришни мақсад қилиб олган бўлса, ажаб эмас. Тайёргарлиги яхши ўтган жамоа мураббийлари жиддий тўқнашув олдидан кучсизроқ рақибни танлаб олиши ҳолатлари кўп кузатилади. Бунда асосий футболчиларнинг жароҳат олиши эҳтимоли камаяди, йирик ғалаба эса футболчилар кайфиятини кўтариш учун хизмат қилади.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    Шу ўринда Самвел Бабаян ҳам шуни режалаштирган бўлиши мумкин-ку деган савол келиб чиқади. Терма жамоалар маркази Таиланд вариантида рақиб йўқлигидан келиб чиқиб тўхталгани ката эҳтимол. Келишув осонлик билан амалга ошмади. Қолаверса, Хитой термаси январь ойида Исландия, Чили ва Хорватия иштирокидаги турнирда иштирок этган бўлиб, Липпи бунда жамоа асосини белгилаб олган ва шогирдларини жиддий рақибларга қарши учрашувларда синовдан ўтказиб бўлганди. Бу вақтда Ўзбекистон термаси Арманистон жамоалари, Дания ёшлари, Грузия каби рақибларга қарши иккинчи таркиб футболчилари билан ўйин ўтказиб юрганди.

    7 июнь, чоршанба

    Хитой — Филиппин 8:1

    Голлар: Рен Ҳанг, 4 (1:0). Дзи Хиао, 26 (2:0). Мисаг Баҳодиран, 33 (2:1). Ю Ҳанчао, 44 (3:1). Янгпо Ванг, 54 (4:1). Йин Ҳангбо, 57 (5:1). Дзанг Хизе, 67-пен (6:1). Ҳанвен Денг, 72 (7:1). Денг Ҳангвен, 90 (8:1).

    Қатар — Жанубий Корея

    Расмий ўйин олдидан спаринг рақиб танлашда Қатар ва Жанубий Корея термалари ҳам мантиқ масаласини биринчи планга олиб чиққанини кўриш мумкин. Бунда қатарликлар Доҳага КХДРни таклиф қилди. Қўшимча изоҳга ҳожат йўқ.

    Жанубий Корея эса Қатарга анчагина ўхшаб кетадиган Ироқ билан Амирликларда куч синашди. Бунда фақатгина рақиб эмас, бир-биридан фарқ қилмайдиган БАА ва Қатар иқлими ҳам ҳисобга олинганини кўриш мумкин.

    6 июнь, сешанба

    Қатар — КХДР 2:2

    Голлар: Абдулкарим Ҳассан, 32 (1:0). Али Афиф, 56 (2:0). Ким Ю Сунг, 63 (2:1). Ким Ю Сунг, 73 (2:2).Четлатиш: Абдулкарим Ҳассан, 88 (Қ).

    7 июнь, чоршанба

    Ироқ — Жанубий Корея 0:0

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    Ўз-ўзидан қарама-қарши гуруҳдаги жамоаларга ҳам эътибор беринг. Ироқ бўлажак рақиби Япония бўлгани учун ҳам, Жанубий Корея варианти энг идеали эди. Ироқ билан ўйнайдиган Япония нима сабабдан Сурияга қарши учрашувга рози бўлганини сизга тушунарли.

    БАА Таиланд билан ўйин олдидан Лаосни танлаб олди, Таиланд эса даражаси БААга анча яқин бўлган Ўзбекистонга келди.

    Австралия ва Саудия Арабистони термалари ўртоқлик ўйини ўтказмади. Бунинг учун уларда фурсат анча кам эди. Австралия термасининг Конфедерациялар кубогида иштирок этиши инобатга олиниб, ЖЧ саралашидан жой олган беллашув 8 июнга кўчирилган. Бугун ҳар икки терма Аделаида шаҳрида саф тортади. Уларнинг Саудияда бўлиб ўтган биринчи учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

    08.06.2017, 11:51   Изоҳ (0)   16875
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.