Сурия ТИВ тарқатган баёнотда айтилишича, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция халқаро тартибни бузмоқда ҳамда террор амалга оширмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.
«АҚШ террор амалга оширувчи ва халқаро тартибни, БМТ йўриқномаси ҳамда Хавфсизлик Кенгашининг Сурия бўйича резолюцияларини бузувчи коалицияга раҳбарлик қилмоқда», — дейилади ТИВнинг БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгашига йўлланган мурожаатида.
«Сурия АҚШ бошчилигидаги ноқонуний халқаро коалицияни уларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатларидан огоҳлантиради ҳамда АҚШ маъмуриятини ва коалиция таркибига кирувчи мамлакатларни бу даҳшатли ҳужумларни тўхтатишга чақиради», — таъкидланади ҳужжатда.
Ниҳоят, мурожаатда АҚШ коалицияси содир этган жиноятлар у БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва жаҳон ҳамжамиятини адаштирмоқчи эканлигини исботлаши айтилди.
Изоҳ (0)