«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент–Душанбе–Тошкент рейси бўйича парвозлар сонини қисқартирди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ушбу қарор рейсга талабнинг камлиги билан тушунтирилди.
Эндиликда парвозлар ҳафтасига бир марта сешанба кунлари A320 лайнерларида амалга оширилади. Парвозлар графиги:
HY 717 Тошкент 07:35 – Душанбе 08:35;
HY 718 Душанбе 09:50 – Ташкент 10:50.