АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Жон Хефферн Россия Черногорияда давлат тўнтариши амалга оширишни истаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, бу ҳақда республиканинг НАТО бўйича ҳамкорлари хабардор қилинган.
Хефферннинг таъкидлашича, ўтган йили Черногорияда бир нечта россиялик агент тўпланган ва Черногория расмийлари НАТОдаги ҳамкорларини режалаштирилаётган давлат тўнтариши ҳақида огоҳлантирган.
Америкалик дипломатнинг маълум қилишича, россиялик агентлар Черногориядаги сайловларни издан чиқариш учун турли хил механизмлардан фойдаланган.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь, душанба куни Черногория расман НАТО аъзосига айланди.
Изоҳ (0)