Ўзбекистонда нақд шаклда пенсия тўловларини амалга ошириш билан муаммо келиб чиққан тақдирда мурожаат қилиш учун ишонч телефони ишга туширилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ишонч телефони рақами — 1106.
Ўзбекистон халқ банки маълумотига қараганда, мамлакатнинг ҳар қандай минтақаси ва туманидан мазкур рақамга қўнғироқ қилиб, оғзаки мурожаатни етказиш мумкин бўлади.