АҚШдаги Калифорния технология институти олимлари нейронлар фаоллигини ўлчаш йўли билан маймунлар миясидаги ахборотни қўлга киритди. Тадқиқотчилар мақоласи Cеll журналида чоп этилди.
Томография ёрдамида олинган маълумотларга кўра, тадқиқотчилар маймунлар аввалроқ кўрган кишилар юзини аниқ тиклашга эришди.
Нейробиологлар тажрибанинг биринчи босқичида икки маймунга 16 та юз тасвири ва 80 та бошқа объектни намойиш этди. Магнит-резонанс томографияси ёрдамида тадқиқотчилар инферотемпорал (ИТ) соҳасидаги айнан қайси нейронлар портретларни таниб олиш учун жавоб беришини аниқлади. Олимлат ИТ соҳасининг учта ҳудудидаги ҳужайралар гуруҳини аниқлади ва уларни МL (middle lateral), МF (middle fundus) ва АМ (аnterior medial) деб номлади.
Шундан сўнг нейробиологлар алоҳида тузилишларни қайта ишлашда иштирок этувчи асаб ҳужайраларини аниқлади. Улар МL, МF ва АМ бир-бири билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришини аниқлади. АМ юзни қайта ишлаш жараёнини якунлаши аниқланди.
Тадқиқотнинг охирги босқичида нейробиологлар маймунларга икки мингта портретни кўрсатиб, улар миясининг учта соҳасидаги нейронлар фаоллигига қараб, юз ифодаларини тиклади. Қайта тикланган қиёфалар кўрсатилган тасвирларга деярли тўлиқ мос тушди.