Қатарнинг дипломатик изоляцияси янги катта урушнинг бошланиши бўлиши мумкин. Бу ҳақда Foreign Policy нашри таҳлилчилари ёзмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Нашр эксперти Саймон Хендерсоннинг ёзишича, сунний мамлакатлари кўпдан буён Эронга қарши уруш очиш ниятида эди.
«Қатар балки бир баҳонадир, улар бундан фойдаланмоқчидир», — дейди мутахассис.
Муаллифнинг фикрича, ҳозир минтақа 1914 йили Сараевода Австрия эрцгерцоги Франц Фердинанднинг ўлдирилишига ўхшаш вазият олдида турибди. Айнан шу ҳодиса Биринчи жаҳон урушининг бошланишига расмий сабаб бўлиб хизмат қилган эди.
Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва БАА Эронни эмас, ўзларининг тарафида бўлган Қатарни нишонга олмоқда.
Муқаддам қатор араб давлатлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Улар қаторига бошқа давлатлар қўшилиб бормоқда. Жумладан, Муқаддам Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср, БАА, Яман, Ливия ва Мальдив ороллари, Маврикий Қатар билан дипломатик алоқаларини узган эди. Ўз навбатида, Қатар араб давлатларининг дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини ноўрин деб баҳолади. Қатарга қарши санкциялар жорий этилиш эҳтимоли мамлакат аҳолисини озиқ-овқат захираларини тўлдиришга мажбур қилмоқда.