Семириш билан боғлиқ хасталиклар профилактикаси учун ўсмирлар кўпроқ ухлаши талаб этилади. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ноинфексион хасталиклар профилактикаси бўйича Европа офиси раҳбари Жоао Бреда баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Кам уйқу ва семиришнинг ривожланиши ўртасида боғлиқлик мавжуд. Болалар етарлича ухлаши зарурлиги шубҳасиз, бу семириш профилактикаси учун жуда муҳим», — таъкидлади у Ўсмирларнинг семириши ҳақидаги ҳисобот тақдимотида.
Унинг аниқлаштиришича, ўсмирлар камида тўққиз соат ухлаши лозим.
Изоҳ (0)