Чемпионлар лигаси финалини Туринда томоша қилган ва кейинчалик оммавий тиқилинчдан жабрланган футбол мухлислари сони 1527 кишини ташкил қилди, деб маълумот берди Турин шаҳар маъмурияти.
Аввалроқ Европа Чемпионлар лигасининг «Реал» ҳамда «Ювентус» клублари ўртасидаги финал учрашувини Турин шаҳрида томоша қилган мухлисларнинг 1000 дан зиёди саросима оқибатида келиб чиққан тартибсизликдан жабр кўргани айтилганди.
Жиддий жароҳатланганлар сони 3 нафарни ташкил қилади. Улар орасида 4 ёшли болакай ҳам бор. Унинг аҳволи анчагина оғир бўлиб, шифокорлар ҳаётини сақлаб қолиш чораларини кўриш билан банд.
Маълумот учун, «Реал» учинчи голни урган бир пайтда петардалар товуши эшитилган. Айрим манбалар эса улкан темир дарвозанинг қулаши натижасида бу товуш келиб чиққани ҳақида маълумот берган. Бунинг оқибатида минглаб футбол мухлислари турли томонларга қоча бошлаган. Саросима ҳамда тиқилинч бир қатор кўнгилсизликларни келтириб чиқарган.
Изоҳ (0)