Сурия қўшинлари Алеппо вилоятида ИШИД жангариларининг энг йирик таянч қароргоҳи ҳисобланган Маскан шаҳрини назорат остига олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, террорчилар шаҳарни бутунлай тарк этган.
Айни пайтда ҳукумат қўшинлари шаҳарни тозаламоқда. Сапёрлар гуруҳлари миналарни қидириб, зарарсизлантирмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)