Россия президенти Владимир Путин АҚШ билан муносабатларни тиклашда америкалик бизнесменлардан ёрдам кўрсатишни сўради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Петербург халқаро иқтисодий форумининг пленар йиғилиши доирасида Путин АҚШ бизнеси вакиллари билан суҳбат чоғида муносабатлар яна қайта тикланишига умид билдирди.
«Суҳбат, сизнинг ташаббусингиз, конкрет мулоҳазалар бу мураккаб масалаларнинг ҳал этилишига ҳисса бўлиб қўшилади», — таъкидлаб ўтди Россия раҳбари.
Изоҳ (0)