Замонавий Хитой ўзининг улкан заводлари, саноқсиз шахталари, текстил саноати билан машҳур. Бироқ Хитой ўзининг жозибадор ва гўзал архитектура ишноотлари билан ҳам кишини ҳайратга солади. «Лайфхакер» Хитойдаги энг ажойиб бинолар суратларини йиғиб тақдим этди.
Харбиндаги опера театри
Харбин шаҳрига қурилган ушбу ажойиб опера театри ўзининг қишги фестиваллари билан машҳур. У иккита залдан иборат бўлиб 79 000 квадрат метр майдонни эгаллаган. Катта залига 1600 томошабин, кичкинасига 400 томошабин сиғади.Шанхай минораси
Ушбу минора Шанхай шаҳридаги улкан осмонўпар миноралардан бири. Бинонинг баландлиги 632 метр, майдони эса 380 000 квадрат метрни ташкил қилади. Минорадан турли компанияларнинг офислари, кўнгилочар ва савдо марказлари, меҳмонхоналар, сартарошхоналар ва дўконлар жой олган.Ухан шаҳридаги инқилоб музейи
Ухан Хитой марказий қисмида жойлашган аҳолиси бўйича энг катта шаҳар. У ўз тарихи акс этган 2011 йилда қурилган музейи билан машҳур.Пекиндаги Galaxy SОҲО комплекси
330 000 метр квадрат жойни эгаллаган ушбу комплекс бешта бинодан иборат. Пастки қаватлари кўнгилочар савдо марказларига, 12-қаватдан юқориси эса офислар учун мўлжалланган.Ордоса шаҳри тарих ва санъат музейи
Ордос шаҳри 2003 йилда қурила бошлаган. Лойиҳа бўйича шаҳар бир миллион кишига мўлжалланган, бироқ ҳозирда у ерда 20 минг одам истиқомат қилади. Ушбу музей туристларни ўзига жалб қилувчи асосий диққатга сазовор жойларидан бири.Пекин миллий стадиони
Ушбу кўп тармоқли спорт комплексини ташқи кўриниши сабаб кўпинча «Қуш уяси» деб аташади. Комплекс 2008 йилги Олимпиада ўйинлари олдидан қурилган. Стадионнинг қурилиш ишлари 325 миллион еврога баҳоланган.Хучжоу шаҳридаги Sheraton меҳмонхонаси
Бу меҳмонхона негадир «тақа» номини олган. Иншоот хитойлик таниқли архитектор Ма Янсонг лойиҳаси асосида қурилган. Қурилиш ишлари 2014 йилда якунланган. Бино Sheraton тармоғига 1,5 миллард долларга тушган. Ушбу меҳмонхона дунёдаги энг қиммат меҳмонхоналари ўнталигидан жой олган.Миллий саҳна санъатлари маркази
Миллий саҳна санъатлари марказини «тухум» дея аташади. Бу ноодатий бино титандан ишланган. Иншоот дунёнинг энг яхши 69 архитекторлари ичидан танлаб олинган Пол Андре лойиҳаси асосида қурилган. Миллий саҳна санъати маркази учта залдан иборат: опера зали (2 416 кишига мўлжалланган), мусиқий (2 017) ва театр учун (1040).Ченду шаҳридаги «Янги аср» глобал маркази
Ушбу бино дунёдаги энг катта яхлит бино дея топилган. Умумий майдони 1,76 миллион метр квадратни ташкил этади, баландилиги 100 метр, эни 400 метр ва узунлиги 500 метрга тенг. Бино 18 қаватдан иборат бўлиб деярли темир ва ойнадан қурилган.Фушун шаҳридаги «Ҳаёт узуги»си
Фушун шаҳридаги ушбу бино узукни эслатади. Ташқи диаметри 170 метрга, ички диаметри эса 150 метрга тенг. Юқори қисмида томоша майдони жойлашган. Уни қуришда 16 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган.
Изоҳ (0)