«Яндекс» компанияси Украинанинг Киев ва Одесса шаҳарларидаги офисларини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда, компаниядаги манбаларига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
«‘Яндекс.Украина’ компанияси санксион рўйхатга киритилган ва амалда Украина ҳудудида фаолият олиб бора олмайди. Хусусан, компаниянинг ҳисоблари бекитилган, шу боис биз ходимларимизга маош тўлай олмаяпмиз. Шунинг учун биз Киев ва Одессадаги офисларимизни ёпишга қарор қилдик», — деди компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Очир Манжиков.
Айтилишича, Украинадаги офисларда ишлаб келган ходимларга бошқа мамлакатлардаги офисларга кўчиб ўтиш таклиф этилади.
Изоҳ (0)