Лондоннинг «Арсенал» клуби франциялик бош мураббий Арсен Венгер билан шартномани яна икки йилга узайтирди. Бу ҳақда «Чемпионат» Daily Mail нашрига асосланиб хабар берди.
Мутахассис музокаралар столига сўнгги бор 2014 йил ўтирган бўлиб, маошини йилига 8,6 миллион евро қилиб олганди. Энди эса Венгер «Арсенал»дан ҳар йили 9,1 миллион евро маош олади. У «тўпчилар» билан биринчи шартнома имзолаган 1996 йил 573 минг еврога рози бўлиб, фаолиятини бошлаганди.
Якунига етган мавсумни «Арсенал» 5-ўринда якунлаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмади. У билан рақобатлашиши керак бўлган яна беш клубнинг барчаси келаси мавсумни Чемпионлар лигасида ўтказади.
Шунга қарамай, «Арсенал» совринсиз қолиб кетмади. Англия кубогининг финалида «Челси»ни таслим қилган «кононирлар» бош мукофотга эга чиқди.
Изоҳ (0)