Санкт-Петербург Тергов қўмитаси тиш шифокорига нисбатан фирибгарлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида маълум қилди, деб ёзади «MK.ru».
Гап 2014 йилги воқеалар ҳақида бормоқда. Ўшанда шифокор пул олиш учун мижозининг мутлақо соғлом 22 та тишини суғуриб олган. Бундан ташқари, шифокор аёлга яроқсиз «кўприклар» ўрнатган. Стоматолог юқоридаги ишлари учун жабрланувчидан 843 минг рубль олган.
Ҳозирги пайтда тергов шифокорнинг шу каби бошқа жиноятлари ҳақидаги маълумотларни текширмоқда ва унга нисбатан жиноятнинг олдини олиш чорасини танлаш масаласини ҳал этмоқда.
Изоҳ (0)