Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний бизнесмен, бир неча муддатдан бери у билан тортишаётган Алишер Усмоновдан қўрқмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у YouTube’даги каналида жойлаштирилган янги видеороликда айтди.
Сиёсатчининг сўзларига қараганда, уни сотиб олиш ёки қўрқитишнинг имкони йўқ. Шунингдек, у видеобаҳс олиб бориш қийин эмаслигини таъкидлаб ўтди.
26 май куни Усмонов судга Навальнийнинг айбловлари асоссизлигини далиллайдиган фактлар тақдим этишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, сиёсатчи Алексей Навальний Усмоновни ноҳалол йўллар билан бойишда айблаб чиққанидан сўнг миллиардер иккита мурожаатда унга қарши ўз фикрларини билдириб ўтган эди. Унинг видеомурожаатлари интернетда машҳур бўлиб, кўплаб мемлар ва пародияларни келтириб чиқарди.
Миллиардер «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида ўзининг видеомурожаатлари мавзусида танлов эълон қилди.
Изоҳ (0)