Виталий Фен Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«2017 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 10-ялпи мажлисида Виталий Фен Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тасдиқланди», — дейилади хабарда.
Виталий Фен 1995–2013 йиллари Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги муваққат ишлари вакили, кейинчалик Ўзбекистон элчиси сифатида ишлаган.
Изоҳ (0)