Кенг фюзеляжли Airbus A380 супержети хусусий реактив самолётлар ривожланишининг янги босқичини очиб берди. Бироқ Cirrus Vision Jet барчасини ўзгартирди. Lifter нашри янги самолёт ҳақидаги маълумотларни тақдим этди
Circus компаниясининг вице-президенти Бен Ковальскининг сўзларига кўра, Vision Jet’ни яратиш учун 10 йил сарфланган. Самолётнинг серияли кўриниши биринчи парвозни 2016 йил май ойида амалга оширган.
Ковалскининг айтишича, Vision Art хусусий фойдаланувчилар ва ҳудудий савдо рейслари учун мўлжалланган.
Бу бир двигателли биринчи хусусий самолёт. Vision Art 8500 метр баландликда 555 км/соат тезликда парвоз қила олади. Самолёт 555 км/соат тезликда 1850 километргача, 444 км/соат тезликда эса 2220 километргача уча олади.
Самолёт салонининг баландлиги 1,2 метр, эни 1,5 метр бўлиб, унда беш нафар катта ёшли йўловчи ва иккита ёш бола жойлашади.
Изоҳ (0)