Британия полицияси аксилтеррор бўлими бошлиғи Марк Роули Манчестердаги қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширишга алоқадор катта террорчилик тармоғи фош этилиб, аъзолари ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда, Sky News’га асосланиб, «Газета.ru» хабар қилмоқда.
У ҳуқуқ-тартибот органлари терактни тафтиш қилишда катта муваффақиятга эришганини қайд қилиб ўтди.
Шунингдек, яна бир неча киши текширилмоқда.
Илгарироқ теракт билан саккиз киши қўлга олингани билдирилган эди.
22 май куни Manchester Arena комплексида Ариана Гранденинг концерти вақтида теракт содир бўлди. Портлашни худкуш Салмон Обидий амалга оширди. Сўнгги маълумотларга кўра, 22 киши ҳалок бўлди, жумладан 12 бола ҳам. Касалхонада қолаётган 75 кишидан 23 кишининг аҳволи оғир. Бир неча киши изсиз йўқолган. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)