Сурия ва Ироқ ҳудудида ИШИД террорчи гуруҳининг уч етакчиси йўқ қилинди. АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция авиациясининг зарбалари чоғида гуруҳнинг раҳбарияти вакиллари ўлдирилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«ИШИДнинг хорижлик уч етакчисининг йўқ қилиниши унинг режалаштириш ва жанговар ҳаракатлардаги имкониятлари заифлашганидан далолат беради», — маълум қилди АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM).
Йўқ қилинган етакчилардан бири Мустафо Гунеш бўлиб, у чет элдаги операцияларни мувофиқлаштириш билан шуғулланган; у 27 апрель куни ўлдирилди. 11 май куни Майадин шаҳрида Абу Осим ал-Жазоирий йўқ қилинди. У ҳам чет элдаги операцияларни ўтказар ва янги жангариларни тайёрлар эди. Ниҳоят, 18 май куни Ироқдаги ал-Қайм шаҳрида ўтказилган операция чоғида Абу Хаттоб ар-Ровий ўлдирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)