АҚШ ҳукумати мамлакат фуқароларининг Шимолий Кореяга боришини тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда, CNN’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, икки депутат томонидан киритилган қонун лойиҳасида АҚШ фуқароларига Шимолий Кореяга туристик мақсадларда боришни тақиқлаш КХДРни чет эл валютаси манбаларининг биридан маҳрум қилади, шунингдек, АҚШ фуқаролари ушбу мамлакатда тутиб қолинишининг олдини олади.
Қонун лойиҳасида КХДРга бориш учун лицензия берилишини кўзда тутади. Туристларга бундай лицензия берилмайди.
Изоҳ (0)