АҚШлик шифокорлар юрак-қон томир хасталиклари ва қандли диабетдан азият чекувчи кишиларнинг мунтазам тўйиб ухламаслиги инсультдан вафот этиш эҳтимолини сезиларли даражада оширишини маълум қилди. Тегишли тадқиқот Journal of the American Heart Association журналида чоп этилди. У ҳақда қисқача Америка юрак ассоциацияси хабар бермоқда.
Мутахассислар юрак-қон томирлари ва қандли диабетдан азият чекувчи кишиларга суткасига олти соатдан кам ухламасликни тавсия қилади. Акс ҳолда инсульт оқибатида вафот этиш эҳтимоли икки марта ошади.
Тадқиқот муаллифлари тасодифан танланган 1 344 нафар катта ёшли одамларни (ўртача ёши 49, 42 фоизи эркаклар) 16,6 йил давомида кузатиш натижасида юқоридаги хулосага келди. Уйқу учун суткасига олти соатдан кўп вақт сарфламайдиган беморлар соғлом кишиларга қараганда 1,5 марта кўпроқ инсультдан вафот этиши мумкинлиги аниқланди.
Тадқиқот муаллифлари америкаликлар уйқудан кўра ҳордиқ чиқариш, кўнгил очар машғулотлар ва ишга кўпроқ эътибор қаратишини таъкидлайди. Экспертларнинг фикрича, бу юрак-қон томир тизими хасталикларининг юзага келишига сабаб бўлади.
Изоҳ (0)