Жаред Кушнер ва Иванка Трамп Вашингтонга АҚШ президенти Дональд Трампнинг биринчи хорижий сафари тугашидан олдинроқ қайтади. Бу ҳақда, The Hill нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Президент маъмуриятида маслаҳатчи лавозимини эгаллаб турган жуфтлик АҚШга 25 май куни қайтади.
Трамп маъмуриятидаги амалдорлардан бирининг айтишича, Кушнер сафарнинг биринчи қисмини режалаштириш ва назорат қилишда ёрдам берган. Биринчи қисм Саудия Арабистони, Исроил ва Ватикан сафарларини ўз ичига олар эди. Шу боис у рафиқаси билан Вашингтонга эртароқ қайтиши мумкин.
Таъкидланишича, мазкур уч ташрифдан кўзланган асосий мақсад уч диннинг муқаддас даргоҳларини зиёрат қилиб, уларнинг етакчиларини террорга қарши курашга янада фаолроқ жалб қилиш эди.
Изоҳ (0)