Манчестердаги теракт оқибатида жабрланганлар, шунингдек ҳалок бўлганларнинг қариндошларига ёрдам кўрсатиш жамғармаси 500 минг фунт стерлингдан ортиқ (650 минг долларга яқин) маблағ тўплади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Manchester Evening News маҳаллий нашри www.justgiving.com платформасида маблағ тўплашни ташкил қилди ва ўз олдига ярим миллион фунт жалб этишни мақсад қилди. Ушбу кўрсаткичга эришилганлигига қарамасдан, рақамлар ўсишда давом этмоқда.
Кишилар асосан 10—20 фунтдан ўтказган, шунга қарамасдан, 500 ёки минг фунтдан ўтказганлар ҳам қайд этилган. Баъзилар пул жўнатмаларини барча жабрланганларни қўллаб-қувватловчи изоҳлар билан йўллаган ва қолганларни ҳам ўз улушини қўшишга чақирган.
Изоҳ (0)